Қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланмоқда

dushanba 28 sentabr 2020

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул


Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети Кенгаши томонидан белгиланган ўринларга мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилиб, қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) тани, тўлов-контракт миқдори эса 10 000 000 сўмни ташкил этади.

Қайта тайёрлаш курсларига ўқиш учун Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари рўйхатида назарда тутилган 79 та олий таълим йўналишларини тамомлаган шахслар хужжат топширишлари мумкин.

Кусларга ҳужжатларни топшириш 2020 йилнинг 2 октябридан 31 октябрга қадар centertsul.uz ёки qabul.сеntertsul.uz сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Талабгор электрон аризага қуйидаги ҳужжатларини электрон равишда илова қилиши керак:

– паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

– олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида битирганлар учун) ва дипломнинг иловаси;

– 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.

Курсларга кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбат асосида 2020 йилнинг  ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.

Курсларда бевосита ўқув жараёни 2021 йилнинг январь ойидан бошланиб, 6 ой давом этади. Курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида  юридик хизмат ходими, юрисконсульт, юрисконсульт ёрдамчиси ва хатто юридик хизмат бошлиғи каби лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Курс ҳақида қўшимча маълумотларни Марказнинг расмий сайти www.centertsul.uz ҳамда +998712332214 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.