Халқаро ҳамкорлик

Марказ бир қатор нуфузли халқаро юридик компаниялар, халқаро таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан юридик таълим соҳасида меморандум, шартнома ва келишувларга асосан ҳамкорликни  йўлга қўйган.

Хусусан, Марказда дарс машғулотларини олиб бориш учун дунёга таниқли “White and Case”, “Foley Hoag”, “Merritz” ва “Dentons” каби халқаро юридик компаниялардан юқори малакали адвокатлар ва амалиётчи-мутахассислар жалб этилмоқда.

Бугунги кунда Марказ томонидан Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан мазкур курсни 2018 йилнинг 5-24 ноябрь кунлари ташкил этиш, дарс машғулотларини олиб бориш учун дунёга таниқли юридик компаниялар (“White and Case”, “Foley Hoag”, “Merritz” ва “Dentons”)дан
12 нафар малакали адвокатлар ва амалиётчи-мутахассисларни беғараз жалб этиш режалаштирилмоқда. Мазкур юридик компанияларнинг вакиллари билан биргаликда курснинг дастурлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, курсни муваффақиятли тугатган тингловчилар Адлия вазирлиги тавсиясига биноан хорижий юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари ва бошқа тегишли ташкилотларда
2-3 ойлик муддатда стажировкага юборилиши белгиланган.

Хорижий ҳамкор юридик компаниялар

“Dentons” адвокатлик компанияси

“Dentons” халқаро юридик компанияси жаҳоннинг 66 та мамлакатида 160 га яқин офисларига эга бўлган халқаро адвокатлик компанияси ҳисобланади.

“WHITE AND CASE” Халқаро юридик компанияси

“White and Case” халқаро юридик компанияси 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда жаҳоннинг 26 та мамлакатида 38 та офисда фаолият юритадиган 2200 нафардан ортиқ профессионал юристларни бирлаштиради.

“White and Case” халқаро юридик компанияси Америка ҳуқуқшунослик компаниялари ва бошқа халқаро юридик компанияларни республикага жалб қилишга, ҳуқуқ ва консалтинг хизматлари миллий тизимини такомиллаштиришга, шунингдек хорижий инвесторларнинг мамлакатимиздаги ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

“Foley Hoag” Халқаро Юридик Компанияси

“Foley Hoag” йирик халқаро юридик компания бўлиб, давлатларга фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича нафақат халқаро, балки маҳаллий миқёсдаги юридик масалалар бўйича ҳам маслаҳатлар беради.

Мазкур халқаро юридик компания инвестициявий ва тижорат арбитражи соҳасида катта тажрибага эга.

2017 йилнинг сентябр ойида Адлия вазирлиги ва “Foley Hoag” юридик компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Ушбу меморандум доирасида томонлар ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш ва бошқа масалаларда ҳамкорликни амалга оширмоқда.

Merritz” Халқаро Юридик Компанияси

Лондон ва Дубайда ўз бўлимларига эга бўлган "Merritz" халқаро юридик компаниясининг асосий йўналиши арбитраж ва низоларни ҳал этиш ҳисобланади.

Мазкур халқаро юридик компания билан турли йўналишларда йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга, инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг бу борадаги обрўсини кўтаришга, шунингдек ушбу соҳа учун малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.