Қайта тайёрлаш курслари
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.
Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети Кенгаши томонидан белгиланган ўринларга мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низом иловасига мувофиқ Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида 79 та соҳа мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар ўқишлари мумкин.
Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари
РЎЙХАТИ
Таълим йўналишининг номи | Таълим йўналишининг коди |
Математика ўқитиш методикаси | 5110100 |
География ва ўқитиш методикаси | 5110500 |
Тарих ўқитиш методикаси | 5110600 |
Информатика ўқитиш методикаси | 5110700 |
Педагогика ва психология | 5110900 |
Касб таълими (йўналишлар бўйича) | 5111000 |
Ўзбек тили ва адабиёти | 5111200 |
Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича) | 5111300 |
Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) | 5111400 |
Чақириққача ҳарбий таълим | 5111500 |
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим | 5111600 |
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш | 5111700 |
Мактабгача таълим | 5111800 |
Жисмоний маданият | 5112000 |
Меҳнат таълими | 5112100 |
Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) | 5120100 |
Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) | 5120200 |
Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) | 5120300 |
Фалсафа | 5120500 |
Диншунослик | 5120600 |
Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) | 5120700 |
Шарқ фалсафаси ва маданияти | 5120800 |
Математика | 5130100 |
Амалий математика ва информатика | 5130200 |
Физика | 5140200 |
География | 5140600 |
Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш | 5151700 |
Социология | 5210100 |
Психология (фаолият турлари бўйича) | 5210200 |
Журналистика ва ахборот | 220 000 |
Журналистика (фаолият турлари бўйича) | 5220100 |
Архившунослик | 5220300 |
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5230100 |
Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5230200 |
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича) | 5230300 |
Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5230400 |
Божхона иши (фаолият турлари бўйича) | 5230500 |
Молия | 5230600 |
Банк иши | 5230700 |
Солиқлар ва солиққа тортиш | 5230800 |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) | 5230900 |
Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва ўлкашунослик (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича) | 5231000 |
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) | 5231100 |
Суғурта иши | 5231200 |
Пенсия иши | 5231300 |
Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5231400 |
Баҳолаш иши | 5231500 |
Иқтисод ва меҳнат социологияси | 5231600 |
Кадрлар менежменти | 5231700 |
Ижтимоий соҳа менежменти ва инсон ресурслари | 5231800 |
Давлат ва жамият бошқаруви | 5240300 |
Энергетика (тармоқлар бўйича) | 5310100 |
Ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) | 5310600 |
Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) | 5310800 |
Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти | 5330100 |
Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5330200 |
Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) | 5330300 |
Компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «АТ — Сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари») | 5330500 |
Архитектура (турлари бўйича) | 5340100 |
Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича) | 5340200 |
Шаҳар қурилиши ва хўжалиги | 5340300 |
Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) | 5340400 |
Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспорт иншоотлари турлари бўйича) | 5340600 |
Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш | 5340900 |
Қиймат инжиниринги | 5341100 |
Телекоммуникация технологиялари («Телекоммуникациялар», «Телерадиоэшиттириш», «Мобиль тизимлар») | 5350100 |
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент | 5350300 |
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими | 5350400 |
Ер тузиш ва ер кадастри | 5410700 |
Қишлоқ хўжалигида менежмент | 5420100 |
Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) | 5520100 |
Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) | 5610100 |
Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш | 5610200 |
Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) | 5610300 |
Ижтимоий-маданий фаолият | 5610400 |
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) | 5610500 |
Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича) | 5620100 |
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 5630100 |
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги | 5640100 |
Тингловчиларни қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади:
- юридик касбни танлашнинг асослантирилиши;
- ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар;
- таҳлилий фикрлаш.
Кириш имтиҳонларида талабгор саволлар берилган билетни танлайди. Талабгорга тайёрланиш учун йигирма дақиқа ажратилади.
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари – 26 ҳафталик дастурлар бўйича олти ой давомида ташкил этилади.
Курсларда дарс машғулотлари малакали педагоглар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар ва бошқа мутахассислар томонидан олиб борилади.
Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади — маъруза ва семинар.
Ўқув жараёнида, шунингдек ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитатсияси (moot court), сайёр машғулотлар ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
Юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.