Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари

Марказда олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрлар учун 288 соатга мўлжалланган “Юриспруденция” ва “Ҳуқуқшунослик” йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрлар учун 144 соатга мўлжалланган “Ҳуқуқшунос” йўналиши бўйича малака ошириш курси ташкил этилган.

Мазкур курслар педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш ҳамда замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражадаги касбий тайёргарликни ўстиришга қаратилган.

Курсларда ўқув жараёни ўқув режа ва дастурларга мувофиқ олиб борилади.

“Юриспруденция” ва “Ҳуқуқшунослик” йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотлари, тегишли равишда, 12 та модул доирасида назарий, амалий, шунингдек кўчма машғулотлар тарзида олиб борилади.

Шунингдек, курс давомида тингловчилар рейтинги 100 баллик тизимда баҳоланиб, улар қуйидагилардан шакллантирилади:

  • Ассисмент топшириқлари – 15 балл;
  • Портфолио – 10 балл;
  • Педагогик амалиёт – 5 балл;
  • Чиқиш тести – 50 балл;
  • Якуний аттестация – 20 балл.

Ассисмент топшириқлари, портфолио, педагогик амалиёт ва чиқиш тестидан етарлича балл тўплаган тингловчилар 11 нафар аъзодан иборат бўлган Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Аттестация комиссиясининг битирув ишини ҳимоя қилиш шаклида ўтказиладиган якуний аттетатсиясида ўз битирув ишларини ҳимоя қиладилар. Якуний назорат учун ажратилган баллнинг камида
56 фоизини тўплай олган тингловчиларга курсни муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида малака аттестати берилади.

“Ҳуқуқшунос” йўналиши бўйича малака ошириш курсида эса дарс машғулотлари 13 та модул доирасида назарий, амалий, шунингдек кўчма машғулотлар тарзида олиб борилади.

Курс якунида битирув малака ишини муваффақиятли ҳимоя қилган тингловчиларга малака оширганлиги тўғрисида сертификат берилади.