БУХГАЛТЕРИЯ

БУХГАЛТЕРИЯ

 Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг Бухгалтерияси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги “Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 453-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Бухгалтерия Марказнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тўғри сарфланишини таъминлаш, шунингдек пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга оширади.

Бундан ташқари, Бухгалтерия профессор-ўқитувчилар, аттестация комиссияси аъзолари, Марказ ходимлари ва бошқа тегишли субъектларга белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш, молиявий, солиққа доир ва бошқа тегишли ҳисоботларни тузиш ҳамда тегишли ташкилотларга ўз вақтида тақдим этиш, пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш, пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризатсиясини ўрнатилган тартибда ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини назорат қилиш каби вазифаларни ҳам бажаради.