Раҳбар табриги

Ҳурматли дўстлар!

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг расмий сайтига ҳуш келибсиз.

Бугунги кунда Марказда Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари, Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари, шунингдек педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ташкил этилган.

Шунингдек, Марказда жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юридик соҳадаги билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган қисқа муддатли интенсив малака ошириш курслари ташкил этилади.

 Марказда ўқув жараёни халқаро таълим стандартлари ва инноватсион таълим технологиялари асосида ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларга мувофиқ ташкил этилиб, дарс машғулотлари тингловчиларнинг таҳлилий фикрлаш ва муаммога муносиб ечим топа олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқитишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари асосида олиб борилади. 

Ўқув жараёнида маъруза ва семинарлардан ташқари ўқув машғулотларинг клиник таълим, суд мажлислари имитатсияси (moot court), сайёр машғулотлар каби турлари ҳам кенг қўлланилади. 

Бугунги кунда Марказ томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг юқори талабларига жавоб берадиган малакали юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Марказда юридик таълим олиш бўйича яратилган шароитлар тингловчиларга замонавий ва сифатли таълим олиш, шунингдек ўз касбий кўникмаларини янада яхшилаш имконини беради.

Марказда дарс машғулотлари ўз соҳасининг етук мутахассислари, малакали педагоглар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда адвокатлар, шунингдек, дунёга таниқли хорижий юридик компанияларининг юқори малакали адвокатлари ва амалиётчи-мутахассислари томонидан олиб борилади.

Бундан ташқари, тингловчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида Марказ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда етакчи таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик доирасида кўчма машғулотлар ўтказиб келмоқда.

Сизларни ҳамкорликка таклиф қиламиз. Биз сизларни Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида кўришдан хурсанд бўламиз!

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази директори  А.Якубов